← Орқага қайтиш

ХАРОМЗОДАЛАР КУНИ 2-ҚИСМ

Муқова

"Ҳаромзодалар куни: Етти қондош қасоси"

1-БОБ: ЁМҒИР ВА ҚОН ҲИДИ

— Мен қанча вақт бу ерда ётдим? — Ооо, сўрама... икки ҳафта, — деди Эмма жилмайиб. — Нима? Икки ҳафта?! Оҳ-ҳо... Агар мушт солганингда, нақд бир йил ётарканман-да? — деб ҳазиллашди Денис. Шундан сўнг хонада кулгу кўтарилди. Денис ва Эмма қаҳ-қаҳа отиб кулишарди. Уларнинг орасида илк бор илиқлик пайдо бўла бошлади. Улар ўртасидаги суҳбат узоқ ва мазмунли кечди. Шу пайт полиция бош комиссари Жек Браун кириб келди. Салом-аликдан сўнг у шундай деди: — Ооо, анча яхши бўлиб қолибсан, Денис. Хафа бўлма, кейинги пайтларда Эмма Дотсон жаҳлдор бўлиб қолган, эътибор берма. Турмушга чиқса, яхши бўлиб кетади. — Ҳа, гапингизда жон бор, жаноб Браун. Агар мен унинг турмуш ўртоғи бўлсам-чи? — деди Денис кулимсираб. Ҳамма хандон отиб кулиб юборди. Орадан анча вақт ўтди. Денис тез орада шифохонадан чиқди. Эмма уни ташқарида ўзининг севимли 1965 йилда ишлаб чиқарилган Форд «Мустанг» машинасида кутиб турарди. Денис билан машинада Лондон кўчаларини айланишаркан, кутилмаганда Денис ресторанда овқатланишни таклиф қилди. denis

— Хўш, қайси ресторанга борамиз? — деди хурсандчилиги ичига сиғмай Эмма. — Кел, анави ерда ирландларнинг ресторани бор, жуда ажойиб таомлар қилишади. Ширинликлари ҳам бор, бир ам ширинки... — деди Денис. — Ҳмм, яхши, дидинг чаккимас. Айниқса, ёнингда гўзал аёл бўлсаю уни шу ресторанга таклиф қилсанг, қойил! — деди Эмма кулимсираб. Ресторанда стол буюртма қилишди ва ойна олдидаги жойга ўтиришди. Турли таомлар келтирилди. Суҳбат бир шиша қимматбаҳо вино устида давом этди. Кутилмаганда Денис чўнтагини титкилай бошлади. — Ҳа, шу ерда экан, — деди хавотирдан қутилиб. — Тушунмадим, нима бўлди, Денис? — деди Эмма. Денис Эмманинг ёнига келиб, тиз чўкди. Чўнтагидан кичкина қутичани олди ва уни очиб, ичидаги кўзни қамаштирадиган яшил узукни чиқарди. Эммага боқиб: — Эмма, танишганимизга қарийб икки йил бўлди. Илтимос, менга турмушга чиқ, сени чин дилдан севаман, — деди у интизор нигоҳлар билан. Ҳамманинг кўзи уларда эди. Эмма кўзига ёш олди-да: — Денис... Денис... Бу мен... — деди ва Денисни қучоқлаб олди. Ҳамма қарсак чалди. Ушбу кун иккала жуфтликнинг ҳаётидаги энг гўзал дамлар эди. Улар ресторандан чиқиб кетишди.

love3