← Орқага қайтиш

ХАРОМЗОДАЛАР КУНИ 1-ҚИСМ

Муқова

"Ҳаромзодалар куни: Етти қондош қасоси"

1-БОБ: ЁМҒИР ВА ҚОН ҲИДИ

Лондоннинг тунги осмони қурғошиндек оғир ва кулранг эди. Тинимсиз ёғаётган майда ёмғир шаҳарнинг эски кўчаларидаги чироқлар нурини хиралаштириб, асфальт устида қонга ўхшаш қора ялтироқ излар қолдирарди. Детектив Эмма Дотсон Темза дарёси бўйидаги ташландиқ кемасозлик омбори қаршисида тўхтади. hrzd У пальтосининг ёқасини кўтариб, атрофга синчков қаради. Унинг ортидан келаётган ёрдамчиси Денис Хенгкс қўлидаги планшетнинг чироғини ёқиб, лойқа ерда қолиб кетган оғир этик изларини кўрсатди. — Эмма, бу ерда нимадир нотўғри, — деди Денис паст овозда. Унинг овозида Британияга хос совуққонлик бўлса-да, ҳаяжон сезилиб турарди. — Бу оддий қотиллик эмас. Ичкаридаги манзара... у жуда ваҳший. Эмма индамади. У омборхонанинг занглаган эшигини аста итариб ичкарига кирди. Ичкарида чириган ёғоч ва темир ҳидига кескин қон иси аралашиб кетганди. Омборхонанинг ўртасида, баланддан тушаётган ягона хира нур остида бир аёлнинг жасади ётарди. Аёл оддий фоҳиша эди, лекин қотиллик услуби қандайдир маросимни эслатарди. Эмма жасаднинг ёнига чўккалаб, унинг қўлида қисилган кичик бир қоғоз парчасига кўзи тушди. Қоғозда итальян тилида фақат бир жумла ёзилганди: “Vendetta per la verità” — Ҳақиқат учун қасос. — Денис, бу ерга қара, — деди Эмма қоғозни кўрсатиб. — Бу маньяк шунчаки ўлдирмаяпти. У кимгадир хабар йўллаяпти. Бу Италиянинг эски қўлёзмаларига ўхшайди. Шу пайт омборхонанинг нариги томонидаги қоронғуликдан оғир қадамлар товуши эшитилди. Эмма ва Денис дарҳол қуролларини ўша томонга қаратишди. Қоронғулик ичидан баланд бўйли, костюм-шим кийган, юзида совуқ нафрат акс этган Маркус чиқиб келди. Унинг ортида яна олти нафар ака-укалари — ҳар бирининг нигоҳида ўт чақнаётган "The Seven Bloods" гуруҳи аъзолари турарди. — Бу ерда сизларга ҳеч нарса қолмаган, детектив, — деди Маркус овозини чиқармай. — Бу аёл бизнинг ҳудудимизда эди. Демак, уни ўлдирган макслуқ бизники. — Маркус, йўлингдан қоч, — деди Эмма қуролини туширмай. — Бу полиция иши. Онангнинг ўлимидан кейин ақлдан озган бўлсанг, бу сенинг муаммоинг. Лекин қонунга халақит берсанг... — Қонун? — Маркус аччиқ кулиб қўйди. Унинг нигоҳи жасад ёнидаги хатга тушди. — Онажонимизни ўлдирган ўша "арлекин" ҳали бизни кимлигимизни билмайди. Бугун шаҳарда янги қонун ишлайди. Ва бугун — Ҳаромзодалар куни. Маркус орқасига ўгирилиб, ака-укалари билан яна қоронғуликка сингиб кетди. Эмма эса аёлнинг ёнида ётган эски суратни пайқаб қолди. Суратда кичкина бола ва ёшгина аёл — Сицилиянинг қуёшли кўчаларида бахтли жилмайиб туришарди. Бу айнан ўша мафиоз Дон Лоренцонинг ўтмишига бориб тақаладиган дастлабки ип учи эди... Маркус Эмманинг бу гапларини эшитди, аммо унинг миясига “Сенлар уни ўз йўлингда топасан биз ўзимиз йўлимизда топамиз” деган фикр келди. Укаларига кеттик деган ишорани берди. – Маркус, эсингни едингми ? нима киляпсан улар ...- деди Адам. – Менга қара , агар у ерда улар билан тортишадиган булсак , Онамизни у ердан олиб кетадиган булсак , полиция ютади биз эмас. Майли улар ўз йўлидан топишсин биз ўз йўлимиз билна топамиз .- деди Маркус оловли кўзларини кўрсатиб. Эмма аёлнинг жасадини махсус эксперт отрядига топширди ва полиция идорасига йўл олди. Хонасига кирдию, хужжатларни титкилай бошлади. Маньяк хақида маълумот қидира бошлади. – Худди ўша белгилар, худди ўша ёзувлар. Бундан 2 йил олдин айнан Лондондаги Бекестритда хам айнан шунда воқеа юз берганди. Балки ўша воқеа билан бугунги воқеа ўртасида боғлиқлик бордир. У секин аста хужжатларни варақлар экан бир нарса эътиборини тортди. Бугунги жасаднинг расмини олар экан, расмда бир белгини кўриб қолди. У расмда аёл жасадининг кўкрак қисмида Каталея Архидея расми чизилган татуировка бор эди. Бу расм айнан ўша 2 йил олдинги Лондондаги ўлган аёл жасадида хам бор эди. Булар айланиб келиб айнан Сицилия мафиясининг рахбари Дон Лоренсога бориб тақалган. Қизиқ бу Дон Лоренцо 2002 йили автоавария содир бўлиб оламдан ўтган бўлса. Бу икки аёллар жасади нимага унга қадалмоқда? –деган фикр уни қийнай бошлади. Эмма стулга ҳолсизланиб суянди. Кўз олдида Дон Лоренцонинг 22 йил олдинги газетларда чиққан суратлари ва бугунги қонли жасад намоён бўларди. Агар Лоренцо ўлган бўлса, бу "Маньяк" унинг руҳи бўлиб қайтиб келганми? Ёки кимдир мафиознинг эски гуноҳлари учун энди ҳисоб сўраяптими? Шу пайт хона эшиги шиддат билан очилиб, Денис Хенгкс кириб келди. Унинг юзи оппоқ оқариб кетган, қўллари титрарди. — Эмма! Маркус ва унинг ака-укалари... улар "Тунги бургут" клубига ҳужум қилишди! — деди Денис ҳаллослаб. — Нима? У ер Лоренцонинг собиқ ёрдамчиси, ҳозирги шаҳар кенгаши аъзосига тегишли-ку! — Эмма ўрнидан ирғиб турди. — Гап шундаки, — Денис планшетни Эммага узатди, — Маркус у ерда маньякни эмас, балки онасининг ўтмишига оид ҳужжатларни қидиряпти. Улар клубнинг подвалидан Лоренцонинг 2002 йилдаги "ўлими" сохта эканини исботловчи махфий папкани топишган. Эмманинг юраги тез ура бошлади. Агар Лоренцо тирик бўлса, демак, маньяк унинг қаердалигини билади. Ва маньяк мафиозни топиш учун Лоренцога алоқадор бўлган ҳар бир аёлни, ҳар бир гувоҳни битта-битта қириб ташламоқда. Эмманинг қўлидаги эски суратга яна бир бор қаради. Суратдаги аёлнинг — Маркуснинг онасининг — бўйнида ҳам кичик бир из бор эди. Эмма лупани олиб диққат билан қаради ва даҳшатдан қотиб қолди. Суратдаги аёлнинг бўйнида татуировка эмас, балки худди ўша орхидея шаклидаги куйиш изи бор эди. — Денис, машинани тайёрла! — деди Эмма тўппончасини камарига қистириб. — Маркус хато қиляпти. У Лоренцони топмоқчи, лекин маньяк айнан шуни кутяпти. У ака-укаларни ўзига "жонли ем" сифатида ишлатмоқда! Эмма ва Денис воқеа жойига етиб келишганида, у ер аллақачон остин-устун бўлиб кетган эди. Ҳамма ёқда синиқ идишлар ва жасадлар ётарди. Эмма ичкари томон кирди ва у ерда янада даҳшатлироқ манзарани кўрди. Дон Лоренцонинг ишончли одами Леонардо Кастилионинг жасади илма-тешик қилинганди. Жасад ўтирган ҳолда, боши осмонга, кўзлари эса шифтдаги чироққа қадалган, юзи эса қонга беланган эди. Эмма унинг ёнига чўккалаб, қотилликни синчковлик билан ўргана бошлади. Денис камерасини чиқариб, суратга ола бошлади, лекин қўллари бироз титрарди. — Эмма, буни қара... — деди у паст овозда. Леонардонинг кўзлари чироққа қадалганлиги бежиз эмасди. Чироқ нури унинг очиқ қолган оғзига тўғри тушиб турарди. Эмма эҳтиёткорлик билан резина қўлқопини кийди ва қисқич билан Леонардонинг оғзидан нимадир чиқариб олди. Бу — Сицилиянинг эски тилла тангаси эди. Танга устига қон билан "1/7" рақами ёзилганди. — Еттидан бири... — деди Эмма. — Бу маньяк Маркуснинг ака-укаларини эмас, балки айнан Дон Лоренцонинг одамларини навбат билан ўлдирмоқда. Бу биринчи хабар. Шу пайт Эмманинг телефони жиринглади. Номаълум рақам. Гўшакдан опера мусиқаси ва совуқ, хириллаган овоз эшитилди: — Детектив Дотсон, сиз Лоренцонинг ўлимини суриштиряпсиз, ака-укалар эса қасос олишмоқчи. Лекин ҳеч ким ҳақиқатни изламаяпти. Леонардонинг кўзларига яхшироқ қаранг... Алоқа узилди. Эмма девордаги ойнада қон билан ёзилган ёзувни пайқади: "Онангни ким сотганини биласанми, Маркус?" — Денис! — деди Эмма. — Маньяк Маркус ва унинг ака-укаларини ўз одамларига қарши қайрамоқда. Улар орасига нифоқ солди! Дениснинг хаёлига бир фикр келди: — Эмма, бу "1/7" ака-укалар эмас, бу рўйхат! Жасадлар рўйхати. Демак, навбатдаги қурбон Маркус эмас, балки Лоренцонинг бошқа бир шериги. Менга қолса, бу Жаванни Матерацци бўлиши мумкин. Эсингдами, у наркотик савдоси билан шуғулланиб, барча даромадни Лоренцога юборарди? Улар жуда қалин эди. — Мантиқий ўйлаяпсан, Денис! — деди Эмма. — Тез бўл! Улар дарҳол 112-сонли қамоқхонага йўл олишди. Етиб келишганида, Жаванни Матерацци ўз камерасида осилиб турарди. Полиция ходимлари жасадни секин ерга тушира бошлади. Шу пайт Эмманинг телефонига яна номаълум рақамдан қўнғироқ бўлди. — Ооо, Эмма... минг афсус, Жаванни сизга ҳеч нарса дея олмайди, қозон ёпиқлигича қолмоқда. 2/7. Оҳ, энди навбат кимга, деб ўйлаяпсиз?.. — Ўчир овозингни, мараз! Сени ернинг тагидан бўлса ҳам топаман! — Эмма ғазабланганича телефонни ўчириб қўйди. Денис унинг ғазабланган юзига қараб, беихтиёр қалбида романтик ҳис-туйғулар уйғона бошлади. У ним табассум билан Эммага қараб турди. — Нимага бундай қараяпсан? Нима, ҳайкалманми ёки Леонардо да Винчининг портретини кўрдингми? — деди Эмма ғазаб билан. Денис бир хурсинди-да: — Ундан-да гўзалроқ нарсани кўрдим, — деди ҳайрат билан. Эмма аччиқланиб, Дениснинг юзига шапати тортиб юборди. Кучли зарбадан Денис ерга думалаб тушди. Ўзига келиб, ўрнидан турди ва юзини силади. Бироздан сўнг бурнидан қон оқа бошлади, сўнг бир қадам ташлади-ю, ҳушидан кетди. Орадан анча вақт ўтди. Денис кўзини очганида, Лондондаги шифохоналардан бирида эканлигини англади. Эмма унинг олдида, айбдорлик ҳисси билан қўлини ушлаб ўтирарди. — Оҳ, Эмма... бунчалик қаттиқ урмасанг, тарсакинг ҳам калладек келар экан-а? Товба, ахир сени ҳақорат қилмадим-ку. Шунчаки ғазабланганингда янада гўзал бўлиб кетишингни айтмоқчи эдим, холос, — деди Денис кулимсираб. — Ҳозир яна тушираман, Денис! Овозингни ўчир. Шундоқ ҳам Жек Робинсондан катта гап эшитдим. Агар унинг ғазабланганини кўрганингда эди... — деди Эмма кўзига ёш олиб. — Ҳа, майли, бўлар иш бўлди. Анави маньяк масаласи нима бўлди? — дея гапни бошқа ёққа бурди Денис. — Ҳозирча бу ишни вақтинча тўхтатиб турибмиз. Сен даволаниб чиққанингдан сўнг давом эттирамиз, — деди Эмма кўз ёшларини артиб. — Мен қанча вақт бу ерда ётдим? — Ооо, сўрама... икки ҳафта, — деди Эмма жилмайиб. — Нима? Икки ҳафта?! Оҳ-ҳо... Агар мушт солганингда, нақд бир йил ётарканман-да? — деб ҳазиллашди Денис. Шундан сўнг ўртада кулгу кўтарилди. Денис ва Эмма қаҳ-қаҳа отиб кулишарди. Уларнинг орасида илк бор илиқлик пайдо бўла бошлади.